2025/2026 ўқув йилида бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2025/2026 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ўтган йилги қабулдек қолдирилган.
Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;
- Математика х 10 та;
- Ўзбекистон тарихи х 10 та;
- 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
- 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
- 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
- 60 та саволдан жами 156,0 балл.
2025/2026-ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Қашқадарёда электр қармоқ билан балиқ овлаган бракьонерлар аниқланди
Халқаро жиноий суднинг янги раҳбари Путин жавобгарликдан қутулиб қолмаслигини айтди
Наманганда жиноий гуруҳ 28 ёшли эркакни ўғирлаб кетди ва дўппослади
Farg‘ona shahrida ko‘p tarmoqli sport majmuasi foydalanishga topshirildi