Ўзбекистон Россияга Ту-214 самолётларини ишлаб чиқаришни қайта тиклашда ёрдам бериши мумкин. Бугун, 23 март куни Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида сармоявий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўтказилган давра суҳбатида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.
“Бугун Ту-214 ишлаб чиқаришни қайта тиклашга қарор қилинди. Лойиҳа, албатта, осон эмас. Бу ерда биз ҳам ўзаро ҳамкорликка (Ўзбекистон билан – таҳр.) ишонамиз”, деди Татаристон Президенти ёрдамчиси Равиль Зарипов.
Унинг қўшимча қилишича, гап самолётнинг айрим қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевнинг сўзларига кўра, Тошкент механика заводида ишлаб чиқарилаётган бутловчи қисмлар базаси рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувлар аллақачон мавжуд.
Россияда Ту-214 ўрта масофали йўловчи лайнерининг серияли ишлаб чиқарилишини жонлантириш режалари Ғарб мамлакат авиация саноатига қарши санкциялар киритганидан кейин пайдо бўлди.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” вакили Мирзиёевга раҳмат айтди
Расман: Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди
Қозоғистонда юз берган авиаҳалокат ҳақида сўнгги маълумотлар эълон қилинди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 минг 226 нафарга етди
Twitter наша ҳақидаги рекламалар жойлашга рухсат берди