Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги “Алгар” маҳалласида яшовчи фуқаро М.А. хонадонида 2021 йилнинг 12 июль куни бўлиб ўтган тўйда қатнашчиларнинг 74 нафари оммавий заҳарланган.
Беморлар туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига овқат токсикоинфекцияси ташхиси билан ётқизилган.
Таъкидланишича, шифохонага 2021 йилнинг 13 июль куни 37 нафар, 14 июль куни 31 нафар бемор ётқизилган.
Ҳолат бўйича вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига белгиланган муддатда хабар берилмаган. Масъул ташкилот бу ҳақда 15 июль куни вилоят прокуратураси орқали хабар топган.
Шифохонага ётқизилган барча беморларда кўнгил айниши, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиши, совуқ тер босиши ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби бир хил белгилар кузатилган.
Касалликнинг клиник белгилари таҳлилига кўра беморларнинг 13 нафарида тўхтовсиз қайд қилиш, ич кетиш ва тана ҳароратининг 37-38 даражагача кўтарилиши кузатилган.
Шу сабаб беморларнинг 13 нафарига овқат токсикоинфекцияси оғир даражаси, 61 нафарига овқат токсикоинфекцияси ўрта оғир даражаси ташхиси қўйилган.
Тўй эгаси ва тўйхона таомларини уйига олиб бориб, истеъмол қилган фуқаролар хонадони ўрганилганда тўй куни тайёрланган таом ва салатлар қолмагани аниқланиб, заҳарланишга гумондор маҳсулотларини лаборатория таҳлилидан ўтказиш имкони бўлмаган.
Қайд этилишича, кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида беморлар аҳволи яхшиланиб, 19 июль куни барчасига жавоб берилган.
Ургут тумани СЭО ва ЖС бўлими бактериологик лабораториясининг 2021 йил 22 июлдаги текширув баённомасида қайд этилишича, 74 нафар бемордан олинган таҳлилларга кўра, беморларнинг 18 нафаридан стафилококк аэриус микроблари топилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкент - Олмалиқ йўлида 4та машина ва бир автобус иштирокида ЙТҲ юз берди
Наманганда 29 ёшли аёл ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди
Путин россияликларни Афғонистондан эвакуация қилишни буюрди
Тонировка қилиш нархи арзонлаштирилди
Халқаро гуллар фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди