“Амираннинг ота-онам ҳақида гапиришга ҳаққи йўқ эди” — Марям Тиллаева.
Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева собиқ турмуш ўртоғи, блогер Амиран Сардоровнинг интервьюлар вақтида ота-онаси ҳақида айтган гаплари унга маъқул бўлмаганини маълум қилди.
“Дўстлар, тушунаман, бу мавзу сиз учун қизиқ... Ҳар иккита саволнинг биттаси ота-онам ҳақида. Аммо Амираннинг ўз интервьюлари вақтида ота-онам ҳақида гапириш ва муносабатларга аниқлик киритишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ эди.
Мен бошқа кўп нарсалар қатори бу ҳақида ҳам ундан илтимос қилгандим. Мана қаранг, сиз билан жуда кўп нарсаларни баҳам кўраман ва бу менинг қарорим. Аммо отам ва онам ўта сокин, бегоналардан ҳоли бир тарзда ҳаёт кечиришади.
Менинг уларнинг қарорини ҳурмат қиламан ва муносабатларимиз ҳақида оммага очиқ гапирмайман. Улар менинг энг яқин одамларим ва уларни жуда яхши кўраман”, — дейди Марям Тиллаева.
Маълумот учун: Блогер Амиран Сардоров Марям Тиллаева билан ажрашмасидан аввал ўзининг бир нечта интервюларида қайнота-қайнонаси билан муносабатлари яхши эмаслигини айтганди. У хонанда Бастага берган интервьюсида Марямнинг ҳаётида пайдо бўлганидан кейин Лола Каримова ва Тимур Тиллаев қизлари билан алоқани узишгани ҳақида гапирган, уларга молиявий жиҳатдан ҳеч ким ёрдам бермаслигини айтган. Шунингдек, марҳум Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримова билан муносабатлари яхши эканлиги ва ўзаро мулоқот қилиб туришларини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ қаерда?
2022 йилда Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони маълум қилинди
Юлий Юсупов: «Сизлар аҳоли саломатлиги ҳақида эмас, балки коррупциялашган божхоначилар чўнтаги ҳақида қайғуряпсиз»
Наманганда автомашина каналга тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди!
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисини қабул қилди