Бутун дунёга машҳур бўлган Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг қизи жинсини ўзгартириш учун гормонли моддаларни истеъмол қилишни бошлади. Бу ҳақда Газета.ru хабар қилди.
13 ёшли қизча Шайло ўзини “Жон” деб чақиришни сўрамоқда.
Ўсмир бир неча йиллардан бери эркак кийимларини кийиб, сочларини қисқартирган. Энди бола трансгендерлик томон қатъий қадам ташламоқда.
“У жинсини ўзгартириш учун гормон истеъмол қилишни бошлади”, - дейилган мақолада.
ОАВлар юлдузли жуфтликнинг фарзанди ўз исмини расмий равишда “Жон”га ўзгартирганини таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойида Ангелина Жоли ва Брэд Питт расман ажрашишганлиги ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Мактаб учун янги бино қурилади
Асад давридаги Сурия бош муфтийси умрбод қамалди
Қозоғистонда ўлган мол гўштини еганлар хавфли касалликка чалинди
Ноқулай об-ҳаво сабаб имтиҳон кунлари ўзгартирилиши мумкин
Қалбаки валютафурушлар фош қилинди