Жорий йилнинг 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
Тасодифий хабарлар
Инвесторлар ҳуқуқларининг самарали ҳимояси таъминланади
Бутун дунёда COVID-19 билан касалланишлар рекорд даражада ошди — ЖССТ
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?
“Толибон”нинг асосий мақсади нималиги айтилди
ЖССТ: дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашди