Ўзбекистон яшаш нархи бўйича 139 та давлат орасида 127-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Numbeo” рейтинг эълон қилди.
“Numbeo” жорий йил учун дунёдаги энг катта шаҳарлар ва давлатлар бўйича маълумотлар базаси – турмуш харажатлари индексини ҳисоблаб чиқди ва мамлакатларда яшаш қанчалик қимматга тушишини баҳолади. Рейтинг Нью Йоркдаги ҳаёт даражаси билан солиштириш асосида тузилган – юқори ўринлар энг қиммат давлатлар, паст ўринлар эса энг арзон мамлакатларни билдиради.
Баҳолашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинган:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархи;
- уй-жой ижара ҳақи ва коммунал хизматлар;
- ресторанлардаги нархлар;
- аҳолининг харид қобилияти.
Ўзбекистоннинг яшаш индекси 24,23 балл деб баҳоланган бўлиб, у энг арзон давлатлар гуруҳига киради.
Шунингдек, минтақа давлатлари орасида:
- Арманистон – 63-ўрин;
- Қозоғистон – 114-ўрин;
- Қирғизистон – 121-ўрин;
- Беларусь – 123-ўрин;
- Россия – 132-ўринни эгаллаган.
Тожикистон ва Туркманистон ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Дунёдаги энг қиммат яшаш даражасига эга мамлакатлар:
- Америка Виржиния ороллари;
- Швейцария;
- Исландия;
- Багама ороллари;
- Сингапур.
Яшаш энг арзон давлатлар:
- Афғонистон;
- Ҳиндистон;
- Миср;
- Ливия;
- Покистон.
Тасодифий хабарлар
Видео: Истанбулга сел келиб, торнадо ёпирилди
Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди
Samarqandda yuzlab it va mushuklarni zaharlab o‘ldirgan mansabdor shaxslar egallab turgan lavozimlaridan ozod etildi
Coca-Cola Россия бозорларини тарк этмоқда
Лола Каримова қизи Марям билан алоқани узгани маълум бўлди