Путин Украинада озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш учун Сталин усулларидан фойдаланмоқда. BILD ҳарбий таҳлилчиси Юлиан Рёпке Одесса вилояти жанубидаги дарё портларига бугунги ҳужумни шундай изоҳлади. Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида ёзган.
“Россия Украинанинг озиқ-овқат инфратузилмасига мунтазам равишда ҳужум қилишда давом этмоқда. Кеча у яна донни йўқ қилишни мақсад қилиб, мамлакат жануби-ғарбидаги портга ҳужум қилди. Путин ўзининг машҳур “Қизил террор”и билан Сталин изидан бормоқда”, — деб ёзади Рёпке.
Эслатиб ўтамиз, 24-июлга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Одесса вилоятига навбатдаги зарбани берди. Украина Қуролли кучларининг “Жанубий” оператив қўмондонлиги маълумотларига кўра, Дунай порт инфратузилмаси Шаҳед-136 камикадзе-дронларининг тўрт соатлик ҳужуми нишонига айланган. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учта дронни уриб туширишга муваффақ бўлди. Зарбалар натижасида донли ангар вайрон бўлган. Ишлаб чиқариш биноларидан бирида ёнғин содир бўлган.
Тасодифий хабарлар
Бир кунда 228 та: Россияда коронавирусга чалинганлар сони ортди
Икки кишини тупроқ босиб қолди
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар маоши қачон 1000 доллар бўлишини айтди
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида кучли шамол кўтарилиб, қор ёғади
Ота ва она ўғлига севган қизини “олиб” бермагани учун ваҳшийларча ўлдирилди