1 январдан бошлаб, куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб юриш қоидаси яна кучга кириши ҳақида хабар берилганди.
ИИВ ЙҲХББ ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
«Ҳақиқатдан ҳам, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 138-бандида «Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт»лиги белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 460-сон қарори 2-бандида 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.
Ушбу масала юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ўз фикр мулоҳазалари мавжуд бўлиб, тегишли таклифлар тайёрланган ва ушбу йўналишда чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Ўйлаймизки, белгиланаётган чора-тадбирлар халқ манфаатларига хизмат қилади», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти прокурори бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
Асакадаги пичоқбозлик бўйича расмий маълумот берилди
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига қаршилик кўрсатган фуқаролар бўйича расмий маълумот берилди
Франция ИИВ Бенземани террорчига чиқарди
Samarqandda yengil metro quriladi