Сирдарёда сурункали ёғингарчиликлар туфайли аҳоли хонадонлари ва қишлоқ хўжалигининг шудгор ерларини сув босди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Ёғингарчиликлар туфайли Сирдарё туманидаги хўжаликлараро коллекторнинг Бахт шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида сув сатҳининг меъёридан ошиб кетган. Оқибатда Бахт шаҳри “Хазина” МФЙнинг “Хамиятли” кўчасида 21 та, “Тароватли” кўчасида 7 та, “Улуғ йўл” кўчасида 35 та, “Пешқадам” кўчасида 12 та, “Янги қурилиш” кўчасида 27 та хонадонга сув кирган.

Қайд этилишича, вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида Бахт шаҳри ИИБда тезкор штаб ташкил этилиб, туман ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, Миллий гвардия ходимлари ва маҳалла вакилларидан иборат 3 та ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ томонидан сув тошган хонадонлар аҳолисини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ҳақида огоҳлантириш хатлари берилиб, “Хазина” МФЙдан 20 та хонадонда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилган. Кўчирилган аҳоли учун тиббий ва бошқа таъминот тадбирлари ташкил этилган.

“Юзага келган сув тошиш оқибатларини бартараф этиш учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Автойўл хизмати, Сув хўжалиги вазирлиги вилоят тузилмалари куч ва воситалари жалб қилинган”, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув марказидан қутқарувчилар етиб борган. Бундан ташқари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ФВБларидан қўшимча куч ва воситалар сафарбар этилиб, ҳозирда сувни чиқариш ишлари олиб борилмоқда.


Тасодифий хабарлар
Фуқаролар нега Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдига тўпланди?
«Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги» бўлиб ўтди
Андижонда аёл киши интим видеоси сабаб таҳдидга учради
Аёл 1.750 АҚШ долларига чув тушди
AQSh elchixonasi “qizil pasport” bilan grin-karta o‘ynashni qat’iy tavsiya qildi