Тошкент тиббиёт академияси клиникасида бир йўла 21 нафар бемор буткул соғайди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.
Соғайганларнинг 13 нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, “Ботаника” санаторийси ҳамда Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанишни бошлашган.
Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Улардан 13 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, Фарғона ва Навоий вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 32 нафарга етди.
Бугун Ўзбекистон бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 36 нафарга етиб, жами 261 нафарни ташкил этмоқда.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Хитой Афғонистондаги тартибсизлик айбдорларини “Толибон”га ёрдам беришга чақирди
2022 йилга мўлжалланган 420 ўрин стипендиялар квотасига кимлар эга чиқади?
Афғонистон туманларини эгаллаётган “Толибон” баёнот билан чиқди
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 63 миллион доллардан ортиқ маблағ керак
Фуқароларнинг ИИО ходимларини тасвирга олиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқи сақланиб қолинмоқда