Хуршид Далиев ва Сиёвуш Хошимовдан бир қатор айбловлар олиб ташланди.
Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан якуний суд ҳукми ўқилди.
Хуршид Далиев Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1-бандига асосан жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди (оқланди). У ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий тартибли колонияларда ўттатирилиши белгиланди.
Сиёвуш Хошимов Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми ва 165-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди (оқланди). С. Х. Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий тартибли колонияларда ўттатирилиши белгиланди.
А. А. Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми ва жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича 165-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди (оқланди). Унга нисбатан 165-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича эълон қилинган айбловнинг қолган эпизодлари Жиноят кодексининг 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 1-қисмига қайта малакаланди. Шу тариқа А. А. Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
М. М. Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми ва 165-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 59-моддаси тартибида 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Президент янги қарор қабул қилди
Аброр Мухтор Алий Бозоров ишида нега жабрланувчи сифатида иштирок этаётганига изоҳ берди
(+18) Наманганда аҳоли орасида яна коронавирус инфекцияси аниқланди
Юлдуз Усмонованинг ҳаётига қасд қилишлари мумкин
Ўзбекистонга коронавирусга қарши 5000 дона вакцина олиб келинди