Андижон вилояти Андижон шаҳрида 8-синф ўқувчиларига машинасини ижарага берган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига Андижон шаҳри 17-умумтаълим мактабидан мурожаат келиб тушган. Унда ўқувчиларнинг қоидабузарлик содир этгани ҳақида хабар берилган.
Келтирилишича, андижонлик эркак ўзига тегишли бўлган Matiz’ни уч нафар 8-синф ўқувчиларига соатига 60 минг сўмдан икки соатга шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун берган.
“Машинам уйда бекор турганди. Кундузи билан кира қилдим, кечки пайт машина газига пул чиқиб қолар дегандим. Уларда бирор муаммо чиқиб қолса, ўзлари ҳал қилиши ҳақида келишдик. Ёнида ўтириб, ҳайдашни эплай олгани учун бердим”, деган машина эгаси.
Ҳолат бўйича автомобиль эгасига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, унинг автомашинаси жарима майдонига қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Машиналар нархи ошади, аммо харидор ютқазмайди
«Ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта тест олинса яхши бўлар эди» — Самарқандлик шифокорлар ўз соғлигидан хавотирда
Наманганда топилган ноъмалум мавжудоднинг скелети динозаврники эканлиги аниқланди
Президент “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди
Андижонда ўз уйида қимор ташкил этган шахс ушланди