Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шоҳмурод Донаев, прокурори Жамшид Халилов ва тадбиркор билан юз берган можаро қаҳрамони – ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев лавозимидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
QALAMPIR.UZ`нинг аниқлашича, ҳозирда Яккабоғда йиғилиш ўтказилади. Ана шу йиғилишда туман ҳокими, унинг ўринбосари ва прокурор эгаллаб турган лавозимидан олингани расман эълон қилинади.
Бундан ташқари, тадбиркорнинг дўконига булдозер ҳайдаган ҳоким ўринбосари Мансур Туймаевга нисбатан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ тумани ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев булдозерда тадбиркорнинг дўконини бузаётганда ўша тадбиркор амалдорга бензин сепиб, ёқиб юборганди.
Ҳолат юзасидан Баҳриддин Исомовга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертдаги муомаласини қоралаб чиқди
Viloyat hokimi tomonidan Uchqo‘rg‘onda sayyor qabul o‘tkazildi
Президент: Автомобилларга қўйилган божхона божлари ноль фоиз бўлиши керак
ЕИ Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 2 млн евро ажратди
Ўзбекистонга янги телефон олиб кириш енгиллашмоқда