Оҳирги ойларда ўсимлик ёғининг ошиб кетиши кузатилмоқда. Бунга сабаб сифатида асосан кунгабоқар уруғлари ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши билан боғлиқ ташқи муҳит таъсир кўрсатганлиги билдирилди.
Бироқ унда пахта ёғи нимага ошиб кетаяпти, деган савол кўндаланг турганди.
Маълум бўлишича, пахта ёғи нархининг ошишига ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё бўлган техник чигитнинг биржа савдоларидаги бошланғич нархларининг асоссиз ошириб қўйилиши ҳам таъсир этган.
Жумладан, 2021 йил апрель ойи давомида 40 та пахта-тўқимачилик кластери вазиятдан фойдаланиб, 1 тонна техник чигитни биржа савдоларига 4-4,5 млн сўмдан бошланғич нархларда қўйишган ва нарх биринчи чоракка нисбатан ўртача 38 фоизга оширилган.
Бошланғич нархлар ошганлиги сабабли, уларнинг сотилиш нархлари ҳам ошган ва ўртача 4,5-5 млн сўм атрофида шаклланган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўрилган тадбирлар жараёнида биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб, сунъий ошириш каби ҳолатлар мавжудлиги ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан иш қўзғатилган.
Натижада, жорий йил май ойининг 10-12 кунларида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бошланғич нархлар туширилиб, сотиш нархлари ўртача 3,4 млн сўм атрофида шаклланди, бунда чигитнинг бошланғич нархи 39 фоизга сотиш нархи 31 фоизга пасайди.
Шунингдек, Қўмита томонидан сунъий танқислик юзага келтирилишини олдини олиш мақсадида биржа савдоларида бир харидор олиши мумкин бўлган кунлик максимал ҳажм 3 тонна миқдорида белгиланибди.
Ўсимлик ёғи ошиб боришидан фойдаланиб, қўшимча даромад қилиб олишни кўзлаган жаноб кластерчиларни қилган ўйини яхшимас.
Отнинг ўлими итнинг байрами, деб шунга айтса керак.
Тасодифий хабарлар
Россия Facebook'га катта миқдорда жарима белгилади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Кутилмаган баёнот: коронавирус одамни ўлдиришга мўлжалланмаган
Монополия ҳодимилари учун семинар
Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди