Россия пойтахти Москва шаҳридаги тергов изоляторида ўзбекистонлик эркак осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
“Биринчи Силикатний кўчасидаги тергов изолятори камерасидан 1970 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг осилган жасади топилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, эркак Москванинг Хорошевский туман суди томонидан қурол ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказганликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, аввалроқ, Москвадаги 4-сонли тергов изоляторида ҳам икки киши ўз жонига қасд қилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 27 ёшли йигит Сирдарё дарёсида чўкиб кетди
Шавкат Мирзиёев Иорданияга боради
Раҳбарлар бюджетдан олган автомобилидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланса...
Эртага ҳарорат 42 даражагача кўтарилади
Афғонистон вазири Ўзбекистоннинг тузига тупурди. Ҳукумат узр сўраяпти