Шавкат Мирзиёев 11 март куни саноат кооперацияси бўйича ўтказаётган йиғилишда саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулотбай кооперацияни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Бу борада Навоий комбинати биринчи қадамларни қўяётгани таъкидланди. Комбинат импорт маҳсулотлар ва уларга техник талаблар ҳақидаги маълумотларни «кооперация портали»га жойлаштиргани ҳисобига, олдин импорт қилинган 600 милллиард сўмлик маҳсулотлар 18 та маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
Энг муҳими, ушбу 18 та корхона сўнгги 3 йилда кичик корхонадан ўрта ишлаб чиқарувчилар тоифасига ўтиб, иш ўринларини 10 бараварга оширган. Ушбу тажрибани барча тармоқ ва ҳудудлар йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бу борада 2022 йил учун 4,4 триллион сўмлик кооперация шартномалари тузиш режалари мутлақо қониқарсиз экани таъкидланди. Бунии 15 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд. Шунинг учун 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилди.
Тасодифий хабарлар
АҚШ 140 дан ортиқ афғонистонлик учувчини Тожикистондан олиб кетди
Ўзбекистонда бозорлар ҳафтада бир марта дезинфекция учун ёпилади
Моргенштерн қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди
Тезкор: Жеки Чан коронавирусга чалингани айтилмоқда
Юнусободдаги қотиллик: “ИИББ бесоқолбозларга қарши рейд ўтказаётгани йўқ. 25 ёшли Шокир Х. ўз қотили билан интернетда танишган”