Наманганнинг «Навбаҳор» клуби футболчиларида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда клубнинг бир қатор фан-каналлари берган хабарларга асосланиб tribuna.uz сайти ёзмоқда.
«Машъал»га қарши ўйиндан сўнг «Навбаҳор» футболчилари коронавирусга тест топширишган. Натижада жамоанинг 11 нафар футболчисида вирус аниқланган.
4 ойдан бери Наманганда соғлом юрган «Навбаҳор» футболчилари марказлашган чемпионат сабаб вирус юқтириб олишди. Бунга энди ким жавоб беради?», деб ёзмоқда жамоанинг мухлислар клуби телеграм канали.
«Навбаҳор» ахборот хизмати эса ҳозирча бу маълумотга ойдинлик киритмаган. Маълумот учун, «Навбаҳор» эртага, 25 август куни Суперлига доирасида ОКМКга қарши ўйинда майдонга тушиши керак. Наманган клуби ўйинда қатнашиш-қатнашмаслиги ПФЛ қарорига боғлиқ.
Тасодифий хабарлар
16 февраль терактини амалга оширган террорчи 23 йил ўтиб қўлга олинди
Наманганда «Москвич» уриб кетиши оқибатида велосипедчи вафот этди
Мирзиёев Тожикистон ва АҚШга боради
Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди
Коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки натижаси олинди – вазият қандай?