Россия Президенти Владимир Путин ахборот пуфагида қолмоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
“Путин ахборот пуфагида, у ўзи бошлаган урушни ўзи тугатиши мумкин”, деб ҳисоблайди Украина президенти.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, уни сайлаган халқ капитуляция ва ультиматумларни тан олмайди.
Украина раҳбари Россия билан ҳудудий масалаларни ҳам муҳокама қилиш мумкинлигини айтиб ўтган.
Зеленскийга Қримни Россиянинг бир қисми, ДХР ва ЛХРни мустақил республикалар сифатида тан олиш мумкинми, деган савол берилган.
"Биз Россиядан бошқа ҳеч ким тан олмаган, вақтинча босиб олинган ҳудудлар ва тан олинмаган республикалар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишимиз мумкин, бу сохта республикалар, биз бу ҳудудларнинг келажакдаги тақдири бўйича муроса топишимиз мумкин. Мен учун энг муҳими, Украина таркибида бўлишни истовчи одамлар бу ҳудудда қандай яшашидир. Украинада ким уларни қабул қилмоқчи? Шундай экан, масала тан олишдан кўра анча мураккаброқ”, — деди Зеленский.
Тасодифий хабарлар
Янгиликлар жуда кўпайиб кетди, аммо...
Ўзбекистонда очиқ осмон остида илк имтиҳон ўтказилди
Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас – Путин
Олимлар хавотири: янги иқлимий ҳодиса жаҳон иқтисодига катта зарба беради
Байден 30 йил кутилган янгиликни айтди