Москва мусулмонлари метро ва савдо марказларида беш вақт фарз намозни бошқа фуқароларни уялтирмасдан ўқишлари учун намозхоналар очишни хоҳлайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармасидан Москва муфтийси, Москва жоме масжиди бош имом-хатиби Ильдар Аляутдинов таъкидлади.
“Ҳозир биз муассасаларда намозхоналар очмоқдамиз. Масалан, улар аэропортларда, ҳосписларда, баъзи тиббиёт марказларида очилди. Биз савдо марказлари билан ҳам музокаралар олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Интернетда диндорлар метрода намоз ўқиётганини кўряпмиз. Шунинг учун биз Москва метрополитени билан метрода намозхоналар очиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз”, дейди Аляутдинов.
Москва муфтийсининг таъкидлашича, жамоат жойларида намоз ўқиш “шаҳарда намозхонлар етарли эмаслигидан келиб чиқаётган мажбурликдир”.
“Эслатиш муҳим: одамлар метро ёки кўчаларда шунчаки намоз ўқимайди. Намоз мусулмон инсон ҳаётининг асосидир, бу мўмин қаерда бўлишидан қатъи назар, кунига беш марта бажариши керак бўлган мажбуриятдир. Намозларни қисқартириш фақат алоҳида ҳолатларда, масалан, саёҳат ёки касаллик пайтида бўлиши мумкин”, дея хулоса қилди Москва муфтийси.
Унинг сўзларига кўра, Россия пойтахтида тахминан 3-3,5 миллион мусулмон истиқомат қилади, улардан 2 миллиони маҳаллий аҳоли, қолганлари эса муҳожирлар, жами тўрттагина масжид бор. Москвада намозхоналар ҳам бор, аммо имомнинг таъкидлашича, намозхона маданият маркази ёки масжид ўрнини боса олмайди, чунки масжидда диндорлар “таълим ва тарбия олишлари” мумкин.
Тасодифий хабарлар
Кейинги 24 соат Украина учун ҳал қилувчи бўлади – Зеленский
Сурия бутун дунёдан ёрдам сўради
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Наманганда 100 минг сўм эвазига болалар ётоқхонаси фохишахонага айлантирилди
Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлди. Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди