Криштиану Роналду “Ювентус” клубидан “Манчестер Юнайтед” сафига бориб қўшилганидан сўнг бир кун ўтмай, спорт кийимлари энг кўп сотилган футболчига айланди. Унинг номи билан аталадиган маҳсулотлар сотуви сўнгги йилларда Том Бреди, ЛеБрон Жеймс ва Брайс Харпер каби баскетболчиларнинг исмлари кўрсатилган маҳсулотлар сотувидан ошиб кетди. Аммо Роналду учун энг муҳими азалий рақиби Лионел Мессини ҳам бу борада ортда қолдирди. Роналду ҳозирда дунёнинг энг машҳур спортчиси мақомига эга бўлиб турибди. У Facebookда (149 миллион), Instagram (344 миллион) ва Тwitter (94,3 миллион) обуначилари мавжуд.
Португалиялик футболчи 2021 йилда “Forbes” талқинига кўра энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 2021/22 йилги мавсумда Роналду солиқлардан ташқари 125 миллион доллар ишлаб топган. Спортчи бошқа маблағларни “Nike”, “Herbalife”, “Clear” каби брендлар шунингдек, парфюмерия, ички кийим, кўзойнак, меҳмонхоналар, спорт клублари ва бошқаларни бирлаштирган “CR7” бренди орқали қўлга киритган. Футболчи бу борада 36 ёшида ҳам кўплаб рақибларни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли “ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси 110 миллион доллар билан ушбу рўйхатда иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида: Криштиану Роналду бу мавсум Англия премьер-лигасида 16 та ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасига 8 та гол урди.
Тасодифий хабарлар
Электромобилларни автоном роботлар қувватлантиради
Оммавий ахборот воситалари давлатимизга душман эмас, дўст – Мирзиёев
Дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 21 минг кишидан ошди
Наманганда қўшмачилик билан шуғуллангани учун 6 марта жавобгарликка тортилган аёлга 5 йил қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистонда даромад солиғидан озод қилинган касб эгалари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда киракашлар йўқ