Наманган туманида 23 ёшли аёл ўзи ва хонадошининг чақалоғини туғруқхонанинг иккинчи қавати дерасидан пастга улоқтиргани, оқибатда чақалоқлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури мухбири ушбу туғруқхонада бўлиб, воқеа аслида қандай бўлганига ойдинлик киритди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Қайд этилишича, ҳар иккала чақалоқ ҳам кесарча кесиш орқали дунёга келтирилган бўлиб, улар интенсив хонада парваришланаётган эди.
Туғруқхонанинг олий тоифали неонатологи Муҳаббат Эгамованинг айтишича, чақалоқда кўзга ташланарли оёқ нуқсони бўлмаган.
«Чақалоғимиз туғилган вақтда тизза чаноқ сон бўғими контрактураси деб қайд қилинган. Чақалоқни травматолог кўрган, уни стабил ҳолатга келтириб, муолажалар олаётган эди. Онасига боланг шунақа туғилган, деб айтилмаган», — дейди Муҳаббат Эгамова.
9 сентябрь куни навбатчилик қилаётган Муҳаббат Эгамова туғруқлар кўплиги сабабли биринчи қаватдаги акушерлик бўлимида бўлган. Тонгги чамаси 04:30 ларда ташқаридан чақалоқ овози келаётганини эшитиб, ёрдамга шошади.
«Зудлик билан туғруқ залини тарк этиб, ўзимни ташқарига отдим. Туғруқхонани орқа томонида ерда ётган икки чақалоқни кўрдим. Уларни олиб, туғуруқхонанинг интенсиве ёрдам кўрсатиш бўлимига олиб бориб, бирламчи реанимация муолажаларини ўтказдик», — дейди Муҳаббат Эгамова.
Муолажалар ўтказилишига қарамай онанинг фарзанди тонгги соат 04:40 ларда, иккинчи чақалоқ эса 10:40 ларда вафот этади.
«Иккаласи бир вақтда фарзандларини дунёга келтирди, ёнма-ён ётди. У келинчак мен кўрганимда яхши эди. Уч кун ётганидан кейин бошқа хонага ўтди. Ўша куни чақалоқ оғирлашиб қолди, деб бизни чақиришди. Борсак, бола сарғайиб кетган. Шифокорлар дастлаб чақалоқни ташлаб юборилганини айтишмади. Бизга буни вирус деб айтишди», — дейди ҳалок бўлган иккинчи чақалоқнинг бувиси.
Ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Зеленский Россия билан мулоқот қилиши учун шарт қўйди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди
Жиззахдаги мактабда ҳижобли қиз самосуд қилинди (ВИДЕО)
Ана холос! Рамзан Қодиров карантинни бузганларни ўлдириш кераклигини айтди
Депутат терговга тортиладиган бўлди – Бош прокуратура