“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ (Uzcard) жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича,Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссия ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ўз ишини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган товар бозорида сотиладиган мол (иш, хизматлар) учун монополистик жиҳатдан юқори ва монополистик жиҳатдан паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Қўмита тижорат банкларига тегишли онлайн омонат хизматлари учун комиссия тузишга тегишли ҳисоб-китоб материаллар ва асосларни талаб қилди.
Унга кўра, бугунги кунга келиб “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда. “Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ аламли мағлубиятни қабул қилиб олди, лекин ҳали имкон бор ВИДЕО
Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
«Толибон»нинг бош етакчиси ўзгардими?
Наманганлик Аёл ИИБ ходимини погонини юлиб олди (видео)
ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди (видео)