Йирик шаҳарлардан бирида пилот лойиҳа амалга оширилади ва у келажакда кенгайтирилади.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Лондонда Bolt компаниясининг ҳамкор бозорлар бўйича глобал директори Герт-Ян Кистемакер билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда Bolt платформасини ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, такси, озиқ-овқат ва юк етказиб бериш, электросамокатлар хизмати каби йўналишларни ўз ичига олган платформа маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиши қайд этилди.
Томонлар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидан бирида пилот лойиҳани амалга ошириш ва уни келажакда кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ янги боғча ташкил этилиб, боғча ходимларини ойлик маошлари оширилади
Туркиядаги зилзила Сурияда ҳам сезилган. Сурияда 100 киши ҳалок бўлди
Сув омборида сузган «Cobalt» ҳақида маълумот берилди
Россияда кўпхотинликка рухсат берувчи фатво бекор қилинди
Қозоғистон полицияси «Cobalt»дан фойдаланишни бошлади