2012 йилда АҚШга келган Билол федераллар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлган. Акс ҳолда у мамлакатдан чиқариб юборилиши айтилганди.
Журналист Арун Венугопал ўзбекистонлик иммигрант Билол (исми ўзгартирилган)АҚШ Федерал тергов бюроси томонидан айғоқчиликка мажбурланганини ёзди.
Gothamist нашрида эълон қилинган мақолада таъкидланишича, 2012 йили АҚШгакелган Билолнинг виза муддати ўтиб кетганди. 2017 йили Нью-Йорк полицияси, иммиграция ташкилоти мутасаддилари ҳамда ФТБ ходимлари унинг уйига келиб, ноодатий таклифни билдирган.
Ўзбеклар учун ўзбекистонлик айғоқчи
Маълум қилинишича, у билан музокара олиб борган доғистонлик ҳамда славян миллатига мансуб ФТБ ходимлари Билолнинг диний эътиқодига катта қизиқиш билдирган.
У АҚШдаги жиноятчиларни қўлга туширишда кўмаклашса, мамлакатда қонуний қолиши, акс ҳолда чиқариб юборилиши айтилган. Гарчи бу иш билан шуғулланмаган бўлса-да, Билол таклифга кўнади.
Ҳукумат билан тузилган келишувда Билолнинг АҚШда бўлиши ўзининг саъй-ҳаракатига қараб узайтирилиши, агар у ҳамкорликдан бош тортса, дарҳол депортация қилиниши белгиланган.
Билолдан сўралган талаб шуки, у Ўзбекистонда келадиган ватандошлари билан алоқани тиклаб, уларни кузатиб бориши керак эди. У янги иммигрантларнинг диний эътиқоди, сиёсий қарашларини ўрганиб, маълумотларни федералларга айтиб турган.
ФТБ террорчилар ҳужумидан шундай ҳимояланяпти
Миллий хавфсизлик масалалари бўйича Нью-Йорк университети эксперти Фаиза Пателнинг айтишича, ФТБ 11 сентябр воқеаларидан сўнг кўплабмусулмон иммигрантларни оғдириб олишга ҳаракат қиляпти.
Айни пайтда унинг расмийлар билан муносабатлари жамоатчиликка ошкор бўлгач, Билол депортация мақсадида қўлга олинган.
Тасодифий хабарлар
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Минск шаҳридан 150 нафар фуқароларимиз махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди
Ўз фарзандини сотаётган она қўлга олинди
“Балиқ овлаш баҳона дарё бўйида тўпланманг” – имом-хатибнинг эркакларга мурожаати
Қозоғистонда бир кунда 180 минг товуқ парранда гриппидан нобуд бўлди