Кўплаб мамлакатлар сингари Туркия ҳам коронавирус билан боғлиқ карантин чекловларини енгиллаштирмоқда. Унга кўра, энди мамлакатда кўчада мажбурий ниқоб тақиш шарт эмас. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилган.
"Биз энди кўчада ниқоб кийишимиз шарт эмас", дейди Кожа Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича илмий кенгаш йиғилишидан кейинги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, агар этарли шамоллатиш ва ижтимоий масофани сақлаш имконияти мавжуд бўлса, ёпиқ жойларда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарурати ҳам йўқолади.
"Аммо ниқоблар кундалик ҳаётимиздан узоқлашмайди, зарурат туғилганда тақиш учун уларни ўзимиз билан олиб юришимиз керак", дея қўшимча қилди вазир.
Шунингдек, мамлакатда HES-код тизими ҳам бекор қилинмоқда. Ушбу махсус дастур орқали Туркия фуқаролари ва мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар онлайн платформада рўйхатдан ўтиб, жамоат жойлари, йирик дўконларга ушбу кодни тасдиқлатган ҳолдагина киритилаётган эди.
“Одамлар энди биноларга киришда ёки тадбирларга боришда буни кўрсатишга ҳожат қолмайди”, дейди вазир.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди
Эртага Ўзбекистон бўйлаб чанг-тўзон кўтарилади
Наманганда ўқитувчиларга мажбуран чипта сотган ММТБ ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди
(+25) Наманганда аҳоли орасида коронавирус билан касалланганлар сони ошди
Гиннес рекордлар китобига киритилган Доғистондаги тўй