Туркия Исроилни фаластинликларга, жумладан яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари орқали босимни зудлик билан тўхтатишга чақиради. Бу ҳақда сешанба куни Анқарада Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан иорданиялик ҳамкасби Айман Ҳусайн Абдуллоҳ ас-Сафадий билан биргаликда матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Туркия дипломатияси раҳбари Исроил ҳарбийларининг Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳри ҳудудидаги ҳаракатлари билан боғлиқ Яқин Шарқдаги кескинликнинг янги босқичига изоҳ берди.
“Биз Исроилнинг тинч фаластинликларга қарши ҳаракатларини кескин қоралаймиз, бу Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг кечаги баёнотида ҳам ўз аксини топди”, - деди вазир.
Фиданнинг сўзларига кўра, Туркия ва Иордания минтақада барқарорликни тиклаш учун биргаликдаги қадамларни давом эттиради
Тасодифий хабарлар
Умра сафарига кетган икки нафар ўзбекистонлик Саудиядан депорт қилинди
Наманганлик аёлнинг яна 6 кишига коронавирус юқтиргани маълум бўлди
Наманганда 12 фуқаро заҳарланди. Иккитаси вафот этди
Geoaxborot, telemeditsina va avtomatik tashxis — superkompyuterning yana qanday imkoniyatlari bor?
Пора билан ушланган судьяга жиноий иш қўзғатилди