Ёнғиндан сўнг автомобилга ўрнатилган 65 литр сиғимдаги пропан газ баллони портлаган.
26 сентябрь куни соат 12:34да Навоий шаҳридаги “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, дейилади давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабарида.
Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга уч дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 12:39да қуршаб олиниб, соат 12:42да тўлиқ бартараф этилган.
Nexia русумли автомобиль тўлиқ ёниб кетгани қайд этилмоқда.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, ҳайдовчи ёқилғи ҳидини сезиб, автомобилни тўхтатгани маълум бўлган. Ҳайдовчи машинани қайтадан ўт олдирган вақтида эса аланга юзага келган.
Шундан сўнг, автомобилга ўрнатилган 65 литр сиғимдаги пропан газ баллони ёнғин оқибатида ёрилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бухорода 13 ёшли қиз аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди
Солиқ органларининг айрим ходимлари ҳар ойда устама ҳақ олиши белгиланмоқда
Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилиши кутилмоқда
Мусулмонлар идораси пайғамбарликни даво қилган эркак юзасидан муносабат билдирди
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?