Ўзбекистонда пандемия давридаги таълим аллақачон бошланди. Жорий йилнинг 2 сентябридан мамлакатдаги барча олий таълим муассасаларида онлайн-дарсларга старт берилди. Шунингдек, шу куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ҳам бошланди.
Хўш, мамлакатдаги олий таълим даргоҳларида анъанавий таълим қачон бошланади? Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев жавоб берди. Унинг қайд этишича, олий таълим муассасаларидаги анъанавий таълим иккинчи семестрдан бошланиши кутилмоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори асосида талабалар анъанавий таълимни жорий ўқув йилини 2-семестрдан, яни февраль ойидан бошлашни режа қилинган.
Фарҳод Бабашевнинг таъкидлашича, 16 мартдан 20 мартгача 80 мингдан ортиқ талабаларни вилоятига кузатилган. Aгарда қабул квоталарини кўпайганини ҳисобга олинса, бу йил Тошкент шаҳрига 100 мингдан ортиқ талаба келади. Бу эса эпидемиологик вазиятни издан чиқишига олиб келиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони айтилди
Москвада 500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик норозиликка чиқди
Тошкентда 12 ва 16 ёшли болалар Nexia'ни ўғирлади
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил ушланди
Эртага Ўзбекистоннинг айрим худудларида «ёзнинг иссиғи» бўлиши кутиляпти