Германия канцлери Путиннинг асл мақсадини очиқлади

Германия канцлери Путиннинг асл мақсадини очиқлади

«Хомхаёлга берилмаймиз, албатта, Путин саноқли соатларда ўз сиёсий маслагидан воз кечмайди. Лекин Россия раҳбарияти жуда қисқа фурсатда қанчалик оғир товон тўлаши кераклигини тушуниб етиши аниқ. Биргина ўтган ҳафтада Россия биржасида нарх қулаши 30 фоизни ташкил этди. Бу эса санкцияларимиз ўз кучини кўрсатаётганини тасдиқлайди», – дейди О.Шольц.  

Германия раҳбари Россия урушни зудлик билан тўхтатмас экан, янада оғир иқтисодий-молиявий жазо чоралар кучга киришидан огоҳлантирган.

Канцлер Шольц Россия армиясининг Европага таҳдид солишига асло йўл қўйилмаслигини таъкидлар экан, Германия НАТО доирасидаги мажбуриятларини оғишмай бажаришини урғулаган.

«Президент Путин шубҳа қилмасинки, биз иттифоқчиларимиз билан альянснинг ҳар бир қарич ерини сабот ила ҳимоя қиламиз», – дейди у.

Олмон ҳукумати бошлиғи ошиб бораётган таҳдидлар шароитида демократик қадриятларни ҳимоя қилиш учун мамлакат мудофаасига кўпроқ маблағ ажратиш заруратини ҳам асослаган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши Германиянинг ташқи ҳамда хавфсизлик сиёсатида туб бурилиш ясади. Канцлер Олаф Шольцнинг куни кеча Бундестаг – мамлакат парламентида сўзлаган пафосли нутқи ана шундан далолат бермоқда.

Германия етакчиси Россия қуролли кучларининг Украина ҳудудига бостириб киришини Европа қитъаси тарихидаги эврилиш палласи деб атаган. 

«Россия президенти Путин Украинага ҳужумни бошлар экан, совуққонлик билан вайронкор уруш гулханини ёқди. Бунинг сабаби битта: украиналикларнинг ҳурлиги унинг мустабид ҳокимиятини шубҳа остига олар эди. Бу – халқаро ҳуқуқнинг поймол этилиши. Бу – ҳеч бир асосда оқлаб бўлмайдиган хатти-ҳаракат», – деди канцлер Шольц.

«Путин Украинага ҳамла қилар экан, мустақил давлатни дунё харитасидан ўчиришнигина кўзлагани йўқ. Бу билан у ярим аср аввал Хельсинки якунловчи акти қабул қилинганидан буён амал қилиб келаётган Европада хавфсизлик тартиб-қоидаларини ҳам йўққа чиқармоқчи», – қўшимча қилган Германия канцлери.

АҚШ президенти Жо Байден Россия қўшини Украинага бостириб кириши ортидан берган баёнотида Путин бу билан чекланмаслиги, у Совет Иттифоқини тиклашга уринаётганини таъкидлаган эди.

Олмон ҳукумати раҳбари ҳам океанортидаги иттифоқчисига муштарак фикр билдирган.

«Путиннинг тарихий мавзудаги мақолаларини ўқиган, Украинага қарши очиқ уруш эълон қилганини телевизорда кўрган ёки мен каби яқинда у билан шахсан учрашиб, бир неча соат суҳбатлашган киши Путиннинг Россия империясини тиклашни кўзлаганига шубҳа қилмайди», – дейди О.Шольц.

Германия етакчиси Украинада хунрезлик давом этаётган паллада зудлик билан амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифаларга эътибор қаратган.

Биринчидан, бутун дунё, жумладан, Европа Украинани ҳозирги мушкул паллада қўллаб-қувватламоғи лозим. Киевга моддий-маънавий кўмак кўрсатиб келаётган Берлин қурол-аслаҳа етказиш сўровини жавобсиз қолдираётган эди. Аммо Украина тажовуз остида қолгач, Германия ҳукумати фавқулодда чорага қўл урди: Киевга мудофаа мақсадида қурол-аслаҳа юбориладиган бўлди. Қолаверса, Россия раҳбариятини уруш қароридан қайтариш учун ЕИ мисли кўрилмаган санкциялар қўлламоқда.

Берлинда Россиянинг Украинага қўшин тортиб киришига қарши ўтказилган кўп минг кишили намойишдан лавҳа.

×