АҚШ разведка хизматлари Хитой БАА пойтахти Абу-Даби яқинидаги порт ҳудудида яширинча ҳарбий иншоот қураётганига ишонган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берган.
Манбаларга кўра, тахминан бир йил олдин АҚШ расмийлари Абу-Даби яқинидаги Халифа портида “шубҳали Хитой фаолияти” ҳақида разведка маълумотларини олишни бошлаган.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, жорий йилнинг баҳорида сунъий йўлдошдан олинган махфий суратлар АҚШ расмийларига Хитой портда ҳарбий объект қурмоқда, деган хулосага келиш имконини берди.
Қайд этилишича, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти БААни объект ҳарбий мақсадда эканлигига ва унинг қурилиши тўхтатилиши кераклигига ишонтириш учун фаол дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширган. Маълумотларга кўра, иншоот қурилиши Америка расмийларининг БААга бир қатор учрашувлари ва ташрифларидан сўнг тўхтатилган.
Тасодифий хабарлар
Калифорниядаги ёнғинлар етказган зарар қиймати 275 млрд долларга етди
40 фоиздан ортиқ сайловчи овоз берди – сайловни ўтган деб ҳисоблаш мумкин
Президент сайлови: ташвиқот ишлари бошланди. Номзодлар қандай ҳуқуқларга эга?
Учар йигитларнинг ови бароридан келмади. Улардан жабр кўрган бўлсангиз, хабар беринг
АҚШ Эроннинг ядровий дастурини 2 йилга орқага сурди – Пентагон