Аввалроқ ўзбекистонлик Артур Бабаев исмли блогер ўзини юриб кетаётган поездостига ташлаб, ушбу ҳолатни видеога олгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Тошкент темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан боғланиб, блогернинг ушбу қилмишига нисбатан қандай чора кўрилишини сўради.
Маълум қилинишича, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 август куни пайдо бўлган. Ҳолат Юнусобод туманидаги «Салар—Чуқурсой» станциясида қайд этилган. Блогерларнинг шахси аниқланган. Улар 19 ёшли Артур Бабаев ва Дмитрий.О бўлиб чиқди.
Блогерлар ушбу қилмишни «машҳур бўлиш ва обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида» қилганини айтиб ўтган.
Ҳолат юзасидан блогерларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳақида баённома тузилган.
Уларга қандай чора кўришни эса суд ҳал қилади, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Россия қўшинлари Ўзбекистонни тарк этди
Ана холос! Давлат мадҳиясини ички кийимда куйлаган аёл қамалиши мумкин
Давлатободда коррупцион ҳолатларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмайди
Афғонистонда ёлғиз саёҳат қилган ҳиндистонлик аёл ҳибсга олинди