Шу йил 3 июль куни, Наманган туманида яшовчи, 1980 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил январь ойида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1983 й.т., қассобчилик билан шуғулланувчи фуқаро унинг ишончига кириб, 2 бош молини 33.372.000 сўмга сотиб олишга келишиб, молларини сўйиб, сотиб юбориб, пулларни шу кунга қадар бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, ушбу шахс шу йил январь ойида, Наманган туманида яшовчи, 1981 й.т. фуқарога тегишли бўлган 2 бош молларини 25.750.000 сўмга сотиб олишга келишиб, молларни олиб кетиб, унинг ҳам пулларини бермаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
1600 АҚШ доллари эвазига жарима майдончасидаги машинани чиқариб беришни айтган шахс ушланди
Президент ўз белгиси ва байроғига эга бўлди
Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюради
“Экополиция”: табиатга зарар етказганларга энди кечирим йўқ
Қирғизистонда бугуннинг ўзида 26 нафар одам коронавирусга чалинди