Кеча, 4 июнь куни Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида 5 нафар ўзбекистонлик йўловчиси бўлган автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Абай туманидан ўтувчи “Остона – Қарағанди – Олмаота” автомобиль йўлининг 960-километрида “Остона – Чимкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобусининг мотор қисмида ёнғин чиққан. Ёнғин фавқулодда хизматлар етиб келишидан олдин автобус ҳайдовчилари томонидан бартараф этилган.
ФВВ ходимлари автобусда бўлган барча йўловчиларни хавфсиз тарзда эвакуация қилган ва йўл четидаги оромгоҳга олиб бориб, у ерда уларга керакли ёрдам кўрсатган.
Билдирилишича, автобус салонида 34 йўловчи, жумладан 9 нафар бола бўлган. Йўловчилар орасида жами 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган. Ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 4 майдан бир қатор идораларнинг «эшиклари очилади»
Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз амалга оширилади
Коста-Рикада наркокурьер мушук қўлга олинди