25 февраль куни тунда Украинанинг Белая Церковь шаҳрида (Киев вилояти) катта эҳтимол билан Россия десантчиларини олиб кетаётган Ил-76 ҳарбий-йўловчи самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда УНИАН Украина Махсус алоқа ва ахборотни ҳимоя қилиш давлат хизматига таяниб, хабар берди.
“Тезкор маълумот. Ил-76 Белая Церковь осмонида уриб туширилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Киев остонасида Россиянинг жанговар Су-25 самолёти ва ҳарбий вертолёти ҳам уриб туширилгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Киевдаги Троещина массивида 60 нафар диверсант қўлга олинган. Бугун соат 2:00 дан кейин у ерда кучли портлаш юз берган. Кейин яна бир қатор портлашлар содир бўлган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон сўнгги 10 йилдаги зилзилалардан 84 млрд сўм зарар кўрган. Қурбонлар ҳам бўлган
ЎзЛиДеП вакили: Мутасаддилар метрополитендаги воқеани ўрганишдан олдин, халқдан узр сўрасин!
Дуров WhatsApp ўрнатилган телефон эгаларини огоҳлантирди
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити Ўзбекистонда ўтказилади
+220. Республиканинг ўнта ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди