Бугун, 19 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида “Сайлов кампаниясини 80 куни: қандай ваъдалар берилди ва имкониятлардан қандай фойдаланилди?” мавзусида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги ПРEСС-КОФEси бўлиб ўтди.
Унда сиёсий партиялар Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан муносабат билдиришди.
Нодиржон Мухторов - Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси:
Биз хориждаги ватандошларимизнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаймиз деб, ўзимизда ишлаётган ватандошларимиз иш шароитидаги хавфсизлигига эътиборли бўлмаяпмиз.
Йирик қурилиш объектларини байрамларда очиш - бизнинг урф-одатимиз. Аммо очилишни объекти тайёр бўлсагина амалга ошириш керак.
Нуриддин Муродов - Ўзбекистон Либерал демократик партияси:
Метрода содир бўлган воқеани назорат қилиш учун ташкил этилган комиссия таркибида депутатлар ҳам бўлиши керак. Воқеа-ҳодисани ўрганиш ўз йўлига, ундан олдин ҳолат юзасидан мутасаддилар халқдан узр сўрасин.
Икки, уч йил олдин қурилиш соҳаси мутлақо ёпиқ эди. У ерда нима бўляпти, нима ўзгаряпти билмаганмиз. Ҳали ҳануз “Қишлоқ қурилиш инвест”, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” муассасалари мутлақо коррупциялашган.
Халқимиз йирик қурилиш объектларини қуриб битказишни байрамларга тўғрилашга мутлақо норози. Бизнинг партия ҳам бу амалиётга қўшилмайди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев ҳафта бошида Бокуга боради
iPhone эгалари зудлик билан iOS тизимини янгилашга чақирилди
Телефон ва компьютерларнинг мияга салбий таъсири аниқланди
«UzCard»га янги раҳбар тайинланди
Судлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари жорий этиш ҳуқуқий асоси