Россия Украина билан бошланган уруш сабаб жорий этилган санкциялар сони бўйича етакчи давлатга айланди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.
Таъкидланишича, санкциялар «Castellum.AI.» маълумотлар базасига таяниб таҳлил қилинган. Ҳозирда мамлакатдаги санкцияга тушган объектлар сони 5530 тадан кўпроқни ташкил этади. Уларнинг деярли ярми, яъни 2778 таси 22 февралдан кейин жорий этилган.
Бунгача Эрон санкциялар сони бўйича етакчи бўлган — 3 минг 616 та. Россияга қўлланилган санкцияларга Украинадаги воқеалар сабаб бўлса, мазкур мамлакатга қарши санкциялар ўн йил давомида, асосан, ядровий дастур ва терроризмни қўллаб-қувватлаш каби важлар билан жорий этилган.
Шунингдек, Сурия (2608), Шимолий Корея (2007), Венесуэла (651), Мьянма (510) ва Куба (208) ҳам санкциялар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Таъкидланишича, 22 февралдан бери Россияга қарши санкцияларнинг катта қисми жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилган — 2427 та. Шунингдек, ўшандан бери 343 та юридик шахс (компаниялар ёки давлат муассасалари) чекловларга учраган.
Россияга нисбатан энг кўп санкция қўйган давлат Швейцария (568) бўлиб, кейинги ўринларда Европа Иттифоқи (518), Канада (454), Австралия (413) ва АҚШ (243) қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик собиқ дипломат давлатга хоинликда айбланиб, қамалди
Бош прокуратура протестидан кейин миллионлар “ўйнаган” суд қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди
Наманганда 66 ёшли қоровул ўлдириб кетилди
Ҳайвонот боғи ишчиси айиқ тишлаши оқибатида вафот этди (видео)