Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркия ҳудудида қўлга олиниб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан 1,5 йил давомида халқаро қидирувда бўлган А.А. Туркияда яшириниб юрган вақтида аниқланиб, тегишли тартибда Ўзбекистонга топширилган.
Мазкур шахс тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органлар ихтиёрига ўтказилган.
“Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасида изчил давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Rossiya robot doktori odamlarga qaraganda yaxshiroq maslahat beradi
Уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга тушди
Chustdagi maktabda o‘qituvchilarning majburiy mehnatga jalb qilgani o‘rganib chiqiladi
6 ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда жума намозлари адо этилди (видео)
Коронавирус қурбонлари ҳақида сўнгги маълумот берилди