Бугун, 24 февраль куни Украина атрофидаги вазиятнинг мураккаблашиши муносабати билан Россия жанубидаги 11 та аэропорт фаолияти 2 мартга қадар тўхтатилди. Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Росавиация”га кўра, Ростов (Платов), Краснодар (Пашковский), Анапа (Витязево), Геленджик, Элиста, Ставрополь, Белгород, Брянск, Орел, Курск, Воронеж, Симферополь аэропортлари иш фаолиятини тўхтатган.
Чеклов 2 март куни Москва вақти билан 03:45 гача амал қилади.
“Россия авиация маъмурияти кейинги рейсларда йўловчилар ва одамларни кутиб олиш учун аэропортларга келишни қатъиян таъқиқлайди”, дейилади агентлик хабарида.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Сочи аэропортида бешта рейс кечиктирилган, аэропорт самолётларни қабул қилади ва чиқаради, парвозларнинг вақтинчалик тўхтатилиши бунга таъсир қилмаган.
“Россия авиация маъмурияти қарори билан Россия жанубидаги бир қатор аэропортлар, жумладан, Краснодар, Сочи ва Анапага парвозлар 24 февраль соат 04:47 дан 25 февраль 00:00 га қадар вақтинча тўхтатилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, парвоз зонаси фуқаролик самолётлари ва йўловчилар учун хавфли деб топилган.
Тасодифий хабарлар
У ДУНЁДАН “ҚАЙТИБ КЕЛГАН” ЙЎЛДОШЕВ ёки “Озодлик” нинг навбатдаги найранглари ҳақида (ВИДЕО)
Тижорат банкларида доллар курси рекорд даражада кўтарилди
Вилоят ҳокимлари овоз бериб бўлди (фото)
Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилди
Ўзбекистонлик дзюдочи Элбек Абдуллаев 4 йилга дисквалификация қилинди