UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида жанг қачон бўлиб ўтишини ва қаерда бўлишини маълум қилди.
“Барча йирик мусобақалар ва жанглар Абу-Дабидаги “Жангчилар ороли”да бўлиб ўтади. Энди бу жангларнинг янги пойтахти бўлади. Бу ерда октябрь ойида Ҳабиб ва Гэтжи ўртасида жанг бўлади”, – дейди Уайт.
Дастлаб Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 2020 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Хабибнинг отаси вафоти муносабати билан UFC жангни октябрь ойига қолдирганини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, 31 ёшли россиялик жангчи 28 та жанг ўтказган, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Гетжининг 24 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба ва 2 маротаба мағлубиятга учраган.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади
Путиннинг суҳбатини олган Макрон хавотирли башорат қилди
ДЙҲХХ “тонировка” масаласида ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Бир неча ўнлаб украиналик чегарачилар Россия ҳудудига ўтди
Ўғлини ҳимоя қилган ота жанжал туфайли вафот этди