Айрим депутатлар бунга қарши чиққан.
Қозоғистонда депутат Мейрамбек Доненбаев нон нархини 500 тенгега оширишни таклиф қилди.
Унинг фикрича, ҳозир нон нархи жуда паст ва аҳоли бу маҳсулотни қадрламаяпти. Депутат одамлар нонни тез-тез ташлаб юборишидан шикоят қилди. Доненбаев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ошиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашини айтди.
“Шу йўл билан қишлоқларда фаровонликни юксалтиришга эришамиз. Одамлар уни сотиб олишга қодир. Чунки одатда нон чиқиндихоналарда ётади. Колбаса ва гўшт маҳсулотлари эмас, сабаби улар қиммат”, — деди Мейрамбек Доненбаев.
Депутатнинг айрим ҳамкасблари унинг фикрга қарши чиққан.
Тасодифий хабарлар
Зеленский бугун Оқ уйда ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин
Андижонда инспектор пичоқлаб ўлдирилди. Қотил қидирилмоқда
Ўзбекистон термаси Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ўзбекистонда қуролдан фойдаланиш ёши оширилмоқда
АҚШ доллари қулаши мумкин