Россия ҳозир содир бўлаётган воқеаларга аралашишга бўлган уринишларга кечиктирмасдан жавоб беради ва бу жиддий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 24 февраль куни россияликларга мурожаат вақтида айтиб ўтди.
Россия раҳбари эркинлик Россия сиёсатининг марказида эканлигини таъкидлаган. Унга кўра, бу ҳуқуқдан ҳамма, жумладан, Украина аҳолиси ҳам фойдаланиши керак.
Путиннинг таъкидлашича, Украина ҳудудига бостириб кирган Россиянинг ҳаракатлари мамлакат манфаатларини бузиш билан боғлиқ эмас.
“Ҳарбий соҳага келсак, замонавий Россия СССР парчаланиб, ядро салоҳиятининг катта қисмини йўқотганидан кейин ҳам бугунги кунда энг қудратли ядровий давлатлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, у қуролларнинг энг сўнгги турлари бўйича бир қатор афзалликларга эга. Шу муносабат билан, Россияга тўғридан-тўғри ҳужум потенциал тажовузкор учун мағлубият ва даҳшатли оқибатларга олиб келишига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак. Кимлардадир содир бўлаётган воқеаларга аралашиш истаги пайдо бўлиши мумкин. Россиянинг жавоблари тезкор бўлади ва сизни тарихингизда ҳеч қачон дуч келмаган оқибатларга олиб келади. Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрмиз. Шу муносабат билан барча зарур қарорлар қабул қилинди”, дея қўшимча қилган у.
Тасодифий хабарлар
В Узбекистане разрешили прививать детей в возрасте от 5 лет
Мактабларда 4-чорак қачондан бошланиши маълум бўлди
Давлатимиз қашшоқлашиб қолмайди. Янги портал учун қарийб ярим миллиард сўм ажратилди
АОКА «Дарё» мухбири ва ИИБ ходими ўртасидаги воқеа юзасидан баёнот берди
Икки фуқарони фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган наманганлик аёл ушланди