Мексиканинг Керетаро шаҳридаги халқаро аэропортида жўнатмалар ичидан тўртта одам бош суяги топилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб “Reuters” хабар берди.
“Миллий гвардия рентген аппаратларидан фойдаланган ҳолда курьерлик компаниялари (жўнатмалар)ни текшириш давомида Керетаро аэропортида тўртта одамнинг бош суягини топди”, дейилади ҳукумат хабарида.
Қайд этилишича, бош суяги фолга қоғози билан ўралган ҳолда картон қути ичидан топилган. Ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.

Жўнатма Мексиканинг энг зўравон қисмларидан бири бўлган ғарбий қирғоқ бўйидаги Мичоакан штатидан АҚШнинг Жанубий Каролина штатининг Маннинг шаҳридаги манзилга юборилган.
Нашрга кўра, миллий гвардия бош суяклари кимга тегишли экани, ёши ва инсон жасадларини жўнатиш сабаблари ҳақида қўшимча маълумот бермаган.
Қўшимча қилинишича, инсон қолдиқларини жўнатиш учун ваколатли соғлиқни сақлаш органининг махсус рухсати талаб қилинади.
Тасодифий хабарлар
Президент ички ишлар вазирини генерал унвонидан маҳрум этиб, ишдан бўшатди
Озарбайжонда ҳам ўқувчилар бош кўтарди: 37 киши ҳибсга олинди
“Улар менинг оёғимни ўпарди”. Трамп президентлар билан ёзишмаларини ошкор қилмоқчи
“Қиммат ўқиш, паст маош”. Жаҳон банки Ўзбекистон ёшларининг ишсизлиги ҳақида ҳисобот эълон қилди
Путин коронавирусга қарши қайта эмланди