АҚШ ҳукумати зарурат туғилганда Украина Президенти Владимир Зеленскийни Киевдан эвакуация қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” Украина ва Америка манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Оқ уйдан бундай таклиф Зеленскийни қўлга олиш ёки унинг рус босқинчи кучлари томонидан ўлдирилишининг олдини олиш мақсадида келган. Аммо Президент кетишдан бош тортган.
Юқори мартабали манбанинг айтишича, АҚШ расмийлари сўнгги кунларда Зеленский билан “турли хил хавфсизлик масалалари, жумладан ҳукумат узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Зеленский учун энг хавфсиз жойлар” ҳақида гаплашган.
Маълумот ўрнида, 24 февраль куни Зеленскийнинг мамлакатдан қочгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Украина Президенти маъмурияти бу хабарларни “ҳақиқатдан йироқ” деб атади ва мамлакат раҳбари ўз офисида ишини давом эттираётганини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантиряпти
Энди бемалол PlayStation қурилмангиз билан ҳам гаплаша оласиз
Исроилда эмланишга қарши ҳаракат раҳбари коронавирусдан вафот этди
Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Деновда безориларга жиноят иши қўзғатилди