Тарихи яқин 4,5 минг йилга бориб тақаладиган Чодак ўзининг бетакрор табиати, қиру тоғлари, сою жилғалари билан азалдан кўплаб сайёҳларни ўзига тортиб келган.
Сўнгги йилларда қишлоқнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва ўз навбатида бу ерга ташриф буюрувчи сайёҳларни бошқа кўплаб қулайликлар қаторида ичимлик суви билан таъминлаш ҳам бугунги куннинг долзарб масаласи эканини янада яққолроқ англашилади.
Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда ва қишлоқ аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари ҳудуддаги сув таъминотини яхшилаш ишларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот котиби хабар берди.
Вилоят марказидан 125-130 км узоқликдаги Чодак қишлоғида жами 5 223 та хонадон, 6 917 та оила мавжуд бўлиб, уларда қарийб 32 минг нафар аҳоли истиқомат қилишига қарамай, сўнгги йилларда ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси паст бўлиб келган.
Уй-жой коммунал вазирлиги мутасаддилари айни дамда ушбу муаммони жойида ўрганмоқдалар. Муаммонинг ечими, унга сарфланадиган моддий таъминот, аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш чора-тадбирлари ўзаро муҳокама қилинди.
Вазиятни ўрганиш асносида мутахассислар жами 3 та, яъни сув тўпланадиган, сувни фильтрлайдиган ҳамда турли тозалаш жараёнидан ўтказадиган объектларни кўздан кечирдилар. Маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича, бундаги асосий муаммо Чодак сув иншоотида сувнинг йўқлиги билан боғлиқдир.
Маълум бўлишича, 2020-2021 йил давомида Инвестиция дастури доирасида “Чодак-1” ва “Чодак-2” иншоотлари орқали аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 8,0 млрд сўм эвазига, 12,2 км (7,2 км Д-400, 5 км Д-200) магистрал тармоқ тортиш режалаштирилган ва айни кунларда бу борадаги ишлар қизғин давом эттирилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар пудрат ташкилоти томонидан 10,1 км магистрал тармоқ тортиш ишлари якунланган. Ушбу МФЙларни ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 9899 млн. сўм, жумладан 12,2 км яроқсиз ҳолдаги ичимлик суви тармоқларини тўлиқ реконструкция қилиш ҳамда сув иншоотларига зарарсизлантириш ускуналарини ўрнатиш учун 5229 млн. сўм, 5060 та хонадонларни ичимлик суви тармоғига улаш учун 7 км узунликдаги ички ичимлик сув тармоқлари тортишга 3170 млн. сўм, “Ўрта Хонобод” сув тўплаш иншоотига қўшимча равишда ҳажми 500 м3 бўлган 2 та тоза сув сақлаш ховузи ва фильтр станцияси қуриш учун 1500,0 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Натижада Чодак қишлоғида яшовчи 32169 нафар аҳолининг 27344 нафари (85 фоизи) ичимлик суви билан таьминланади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Чодак қишлоғининг 7 минг аҳолисигина ичимлик суви билан таъминланган. Бу умумий кўрсаткичнинг 24 % ни кўрсатади холос.
Тасодифий хабарлар
Ортиқхўжаев зиммасига яна бир вазифа юклатилди
ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
Ғарб энди Украина Қуролли Кучларининг йўқотишларини яшира олмайди
Тожикистонда коронавирус билан касалланиш 600 фоизга ошди
Фуқаролар нега Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдига тўпланди?