Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Аммо яқин келажакда Ҳукумат таркибида бошқа лавозимий ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА Президентдан иқтибос келтириб хабар берган.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бош вазир Абдулла Ариповга ўнта вазирни ишдан олиш кераклигини айтган.
“Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас”, деган Президент.
Давлат раҳбари кадрлардаги ўзгаришлар ҳақида айтган бўлса-да, кимларнинг ишдан кетишига тўхталмаган.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистонида ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ қўйилди
Наманган туманида “Дрон” учириш ҳолати аниқланди.
Тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Гурбангули “Дўзах дарвозалари”ни ўчиришни буюрди
Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди