Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштирган фуқаро қўлга олинди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Пахтакор туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро Х.Б. 2019 — 2021 йиллар мобайнида катта миқдорда пул ишлаб топиш мақсадида хорижий давлатларда бўлиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг ғоявий таъсирига тушиб қолди.
У Пахтакор туманига қайтиб келиб, ўзи яшайдиган ҳудудда халқаро террорчилик ташкилоти ёлловчилари ғояларини махсус топшириқларга кўра, 10 нафардан ортиқ тенгқури орасида фаол тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Бу ҳолатлар мутасадди идора ходимлари томонидан аниқланиб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган бир пайтда Жиззах вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Тасодифий хабарлар
Юлдуз Усмонова иштирокидаги видеотасвир юзасидан ИИВ суриштирув бошлаганини маьлум қилди
Тошкентда ака “қулоқсиз” укасини онлайн сотувга қўйди
Хотинига памперс едирган эркакка суд ҳукми ўқилди
Россия ва Хитой миллий валютада тўлов ўтказиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни қабул қилди
Россия Хавфсизлик хизмати Доғистонда режалаштирилган портлашнинг олдини олди