Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган 2021 йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтган тантанали маросимда муҳтарам Президентимиз ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари”деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон бўлишини таъкидлаган эдилар.
Шу мақсадда, 2022 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармони қабул қилинди. Бу тарихий ҳужжат бўлиб, мамлакатимизнинг кейинги беш йиллик тараққиётида амалга ошириладиган устувор етти йўналиш ҳамда ушбу йўналишларни амалга оширишга доир мақсадлар белгиланди.
Фармон билан мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойиллари тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш иккинчи устивор йўналиш эканлиги, унда қўйидаги:
- мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш;
- қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш;
- давлат органлар ва мансабдор шахсларининг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субьектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш;
- жамоат хавсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;
- суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш;
- адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субьектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш;
- фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш каби мақсадлар белгиланди.
Тараққиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 29 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғриси” даги 107-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши таъкидланган ҳолда, маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга қаратилган бир қатор тартибларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилашни, жумладан:
маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга оширишни, бунда ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субьекти далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратган ҳолда, маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш;
маъмурий суднинг судловига таалллуқли ишлар доирасини кенгайтириб, фуқаро ёки тадбиркорлик субьектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам билдириш ҳуқуқини бериш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;
суднинг қарор ижросини муққаррарлигини таъминлаш, ижро институтини янада такомиллаштириш мақсадида маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, суд жарималарини қўллаш, ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилмаганлиги учун дастлабки қўлланилган суд жаримасини ўсиб борувчи миқдорини қўллаш. Бундан кўзланган мақсад суд қарорини амалда ижросини таъминлаш эканлиги;
Процессуал ҳуқуқ назариясида тарафлар ўртасидаги келишув институти ишларни тез ва самарали кўриб чиқилишини таъминлайди. Бироқ, маъмурий суд ишларини юритиш қонунчилигида тарафлар ўртасида келишувни тасдиқлаш назарда тутилмаган эди. Мазкур қарор билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш таклиши илгари сурилмоқда. Бу билан тарафларни келишув битими ёки медиатив келишувни тузиш йўли билан низони бархам топишига имкон берилмоқда.
Мазкур қарор билан шундай тартиб белгиланмоқдаки, энг аввало фуқароларни ва тадбиркорларни судда ортиқча сарсон бўлмаслигини олдини олиш мақсадида судлар томонидан даъво ариза, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, мазкур ҳолатда даъво ариза, ариза, шикоят ёки ишларни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш йўли орқали ягона дарча тамойилини судларга жорий этиш белгиланмоқда.
Фуқаролик процессул ҳуқуқида исботлашдан озод қилиш асослари берилган бўлиб, унга кўра суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмаслиги белгиланган бўлиб бироқ, маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар исботлашдан озод қилиш асослари сифатида кўрсатилмаган эди. Қонунчиликка берилган таклиф билан маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатларни бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий эканлигини белгиланмоқда.
Ислохотлардан кўзланган мақсад “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш эканлиги “Тараққиёт стратегияси”да белгиланмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида, халқ билан очиқ мулоқот орқали мамлакат тараққиёти учун амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни ҳар томонлама ўрганиш натижасида қабул қилинган бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти йўлини белгилаб беради.
Зарипа Қурбонова,
Наманган вилоят маъмурий суди раиси
Тасодифий хабарлар
Дамасда одам ташиш қатьий чекландими?
Арипов мигрантлар гувоҳномаларини тан олиш бўйича таклиф билдирди
Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида фото ва видео юборганларга пул мукофоти берилади
Сенаторлар тадбиркорликка оид қонун лойиҳасини қайтарди
Американи остин-устин қилган ўлим сабаби маълум бўлди