Telegram Россияда оммабоплиги бўйича WhatsAppни ортда қолдирди

Telegram Россияда оммабоплиги бўйича WhatsAppни ортда қолдирди

Telegram март ойининг дастлабки икки ҳафтасида илк бор Россияда WhatsApp оммабоплигини четлаб ўтди – МегаФон тадқиқотига кўра, унинг мессенжерлардаги умумий трафикдаги улуши ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 48 фоиздан 63 фоизга ошган.

Компания мутахассислари Big Data воситалари ёрдамида мобиль интернет-трафикни таҳлил қилишди.

«2022 йилнинг март ойида Telegram хизмати Россияда биринчи марта WhatsAppни ортда қолдириб, мамлакатдаги энг оммабоп мессенжерга айланди... Март ойининг дастлабки икки ҳафтасида ўтган ойнинг худди шу даври билан таққослаганда Telegramнинг мессенжерлардаги умумий трафикдаги улуши 48 фоиздан 63 фоизга ошди. Хизматнинг машҳурлиги бошқа мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларга кириш чекловлари шароитида ўсди.

Компания таъкидлаганидек, Telegram нафақат алоқа воситаси, балки ахборот контентининг асосий манбаларидан бирига айланди. Хизмат 24 февралдан бошлаб фаол ривожлана бошлади.

Шу билан бирга, WhatsApp улуши 48 фоиздан 32 фоизга қисқарди – у трафик бўйича иккинчи ўринда, Viber улуши 5 фоиздан 4 фоизга камайди. Тадқиқотга кўра, агар 2021 йил охирида Telegram 55 та ҳудудда асосий алоқа воситаси бўлган бўлса, айни дамда 82 та ҳудудда етакчилик қилмоқда. Қорачай-Черкесия, Доғистон ва Чеченистон бундан мустасно бўлиб, WhatsApp энг машҳур мессенжер бўлиб қолмоқда.

«Telegram кунига мобиль трафик сарфи бўйича ҳам етакчига айланди: ўртача ҳисобда бир фойдаланувчи ушбу хизматга 101 мегабайт, WhatsApp фойдаланувчилари – 26 мегабайт, Viber – 8 мегабайт трафик сарфлайди», — дея қўшимча қилинади тадқиқотда.

×