Кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистонда 277 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 556 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 289 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 944 нафар бемордан 63 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 223 нафар бемордан 274 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги иккита муҳим йўлда юк машиналари ҳаракатини тақиқлашмоқчи
Одилхон қори 8 йилга қамалди
Ўзбекистонда суюлтирилган газ баллонлари онлайн назоратга олинади
Криштиану Роналду «Рома»га ўтиши мумкин
Хитойда порахўр мансабдор ўлимга ҳукм қилинди